Хабар берганимиздек, пойтахимиздаги Бўзсув каналида слаломда эшкак эшиш бўйича Республика турнири бўлиб ўтмоқда.
3 кун давом этиши белгиланган мазкур мусобақада Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларидан келган слаломчилар ўз маҳоратини намойиш этишяпти.
Таъкидлаш жоиз, мазкур старт мураббийларга мавсум аввалидан спортчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятини беради. Мусобақанинг дастлабки икки кун дастурида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар қуйидагича:
Каяк махсус слаломда:
1-ўрин: Давид Эрнест, (Тошкент шаҳри)
2-ўрин: Баркамол Мирзаҳамдамов (Наманган вилояти)
3-ўрин: Жонибек Темиргалиев (Тошкент шаҳри)
Каноэ махсус слаломда:
1-ўрин: Алибек Темиргалиев (Тошкент шаҳри)
2-ўрин: Исмоил Абдуманапов (Тошкент шаҳри)
3-ўрин: Абубакр Буканов (Тошкент шаҳри)
Каяк махсус слаломда қизлар ўртасида:
1-ўрин: Юлия Платонова (Тошкент шаҳри)
2-ўрин: Саидахон Йўлдошева (Андижон вилояти)
3-ўрин: Севара Акбарова (Тошкент шаҳри)
Каноэ бўйича махсус слаломда қизлар ўртасида:
1-ўрин: Александра Фаменкова (Тошкент шаҳри)
2-ўрин: Одинахон Темирова (Андижон вилояти)
3-ўрин: Гуландон Алиқўзиева (Фарғона вилояти)
Каякда жамоавий беллашувда:
1-ўрин: Тошкент шаҳри
2-ўрин: Самарқанд вилояти
3-ўрин: Фарғона вилояти
Каноэда жамоавий беллашувда:
1-ўрин: Самарқанд вилояти
2-ўрин: Наманган вилояти
3-ўрин: Тошкент шаҳри
Турнир давом этмоқда. Эртага микст, жуфтлик ва тезкор тушиш бўйича беллашувлар бўлиб ўтади.