Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Баҳром Норсафаров: «Ким фаворит эканини ўйин кўрсатади»

Баҳо:
+ | -

Бугун 2 апрель куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. 

Мазкур матбуот анжуманида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахром Норсафаров фикрларини билдириб ўтди. 

“Гуруҳимиздаги барча терма жамоа аъзоларини Тошкентда кўриб турганимдан хурсандман. Ўзбекистонга хуш келибсиз! Бизнинг терма жамоа саралашнинг биринчи босқичида қатнашмади. Шунга қарамай, ҳозирда биз яхши спорт формасидамиз. Иккита халқаро мусобақада иштирок этдик.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти биз учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Шунга яраша биз ҳам сифатли футбол намойиш этиб, олдимизга қўйилган вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз.  Терма жамоа аъзоларининг барчаси сафда. 90 дақиқа майдонда тўп суриш учун ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан тайёрмиз. Рақиблар ҳақидаги маълумотлар бизда бор, лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Ким фаворит эканини ўйин кўрсатади. Барча рақибларга бир хил муносабатда бўламиз”, - дейди Норсафаров.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:07, 02.04.2019.
Ўқилди: 2560 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик