Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Япония клуби Самарқандга келди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига асосан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилиб, бу академиялар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Шу жумладан, истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, болалар футболини ривожлантириш ва терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни шакллантириш борасида катта ҳажмдаги ишлар бажариляпти.


2018 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Япониянинг «Ванфоре Кофу» клуби раҳбари, Япония футбол федерацияси аъзоси Казуюки Умино билан Тошкентда учрашув ўтказиб, болалар футболини ривожлантириш, футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш масаласида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. 

Ана шунга асосан, жорий йилнинг 2 апрель санасида “Ванфоре Кофу” футбол клуби мамлакатимизнинг бир қатор болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ҳалқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

Бугун Самарқанд аэропортида япониялик футболчиларни кутиб олиш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Юртимизга 18 нафар футболчи ва 7 нафар мураббийлар штаби билан ташриф буюрган японияликларни аэропортда карнай-сурнай наволари остида Самарқанд болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари кутиб олишди. Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги "Регистон" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Эртага 3 апрель куни "Динамо" ўйингоҳида "Ванфоре Кофу" клуби Самарқанд академиясининг 17 ёшли тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади. Кейин эса меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини айланишади. 4 апрель куни эрталаб Япония клуби аъзолари "Афросиёб" поездида Тошкентга йўл олишади. Тошкентда 4 ва 7 апрель кунлари "Ванфоре Кофу" клуби "Чиғатой" ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар академияси тарбияланувчилари билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.



Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 21:54, 02.04.2019.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.