Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз Италияда ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этишади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 7-15 апрель кунлари Италиянинг Пьедкуло шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича анъанавий "Паоло Де Алоэ" халқаро турнири ва ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этади.

Ушбу халқаро турнир ва ўқув-машғулот йиғинида миллий ва ёшлар терма жамоаларимиз аъзолари бўлган 25 нафар спортчимиз қатнашади. Улар мураббийларимиз Сергей Тян, Артём Кудряшов ва Фозилбек Хонхўжаев қўл остида шуғулланишади.

23 давлатдан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этадиган тадбирларда вакилларимиз 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида тўқнаш келиши мумкин бўлган спортчиларнинг техник-тактик услубларини ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу халқаро мусобақа спортчиларимиз учун жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Австрияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори натижага эришиш учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, халқаро турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосий таркибига киришга номзод бўлган спортчиларнинг жисмоний ва тайёргарлик ҳолати ўрганилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport
Киритилди: 21:20, 03.04.2019.
Ўқилди: 1292 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.