Кириш Регистрация

Хоккей. «Ҳумо» серияда ҳисобни тенглаштирди

Баҳо:
+ | -
Ушбу қарама-қаршилик тақдирига 5 апрелда ойдинлик киритилади.   Бу йил илк маротаба ўтказилаётган хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи финалчисини аниқлаш масаласи кейинроққа қолдирилди.   Пойтахтимиздаги “Ice City” кўнгилочар-спорт мажмуасида тарихий мамлакат биринчи чемпионатининг плей-офф ўйинлари давом этмоқда. Кеча “Семурғ” ҳамда “Ҳумо” жамоалари ўртасидаги ярим финалнинг тўртинчи учрашуви ўтказилди. Бунгача ўзаро қарама-қаршиликда 2-1 ҳисобида “Семурғ” хоккейчилари олдинда бораётган ва навбатдаги ғалаба уларни финалга олиб чиқарди. Бироқ, “Семурғ” жамоаси аъзолари кеча бу орзусига етишолмади.   Учрашув “Семурғ”нинг устунлигида бошланди ва улар илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Сергей Голев-Максим Бостанжиев комбинациясини Георгий Змеев муваффақиятли якунлади. Аммо орадан кўп ўтмай “Ҳумо” хоккейчилари вазиятни тенглаштирди, Владислав Трешиннинг кучли зарбасидан кейин шайба дарвозадан жой олди – 1:1. Бироқ, 1-бўлимнинг ўзида “Семурғ” жамоаси яна ҳисобда олдинга чиқиб олади ва финал йўлланмаси тақдирини пайсалга солиб ўтириш ниятида эмаслигини ошкор қилганди гўё.   Лекин кейинги икки бўлимда “Ҳумо” хоккейчилари рақиб дарвозасини нақд тўрт марта аниқ нишонга олди ва ўйин, шу билан бирга серия тақдирини ўзгартириб юборди. Учрашувда Владислав Трошин хет-трик қайд этди.   Шу тариқа “Семурғ” ва “Ҳумо” жамоалари ўртасидаги серияда ҳисоб тенглашди – 2:2. Энди ушбу жуфтлик ғолиби 5 апрель куни бўладиган ҳал қилувчи ўйинда аниқланади. Уларни эса финалда ўзбек хоккей мактаби ривожида ўзига хос ўрин тутадиган “Бинокор” жамоаси кутиб турибди.   Хоккей. Ўзбекистон чемпионати.   Плей-офф. ½ финал   “Семурғ” (Тошкент) – “Ҳумо” (Тошкент) – 2:5 (2:1, 0:1, 0:3)   Сериядаги ҳисоб – 2:2   0:11 – Георгий Змеев, 1:0   02:23 – Владислав Трошин, 1:1   14:16 – Артём Сенин, 2:1   20:18 – Владислав Трошин, 2:2   32:51 – Виктор Экк, 2:3   34:49 – Владислав Трошин, 2:4   43:57 – Роман Мацейко, 2:5
Манба: UZA
Киритилди: 11:08, 04.04.2019.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.