Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Спортчи рационини тўғри ташкил қилиш муваффақият гаровидир

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Спортчи рационини тўғри ташкил қилиш муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг раҳбарияти ва ходимлари, Миллий Антидопинг агентлиги, МОҚ ва ОАВ вакиллари, Россиядан ташриф буюрган меҳмонлар, шунингдек, спорт федерацияларидаги мураббийлар ва шифокорлар ҳам иштирок этишди.

Коференцияда қатнашган Миллий олимипия қўмитаси департамент директори Рустам Тўхтамишев тадбир иштирокчиларига самарали фаолият ва муваффақият тилаб қолди.

Дастур регламентига биноан Тошкент тиббиёт академияси профессори Г.Шайхова даставвал мавзу юзасидан тайёрлаб келган тақдимотини барчага намойиш қилди. Унда спортчиларимиз учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларимиз таркибида оқсил, минерал, витамин каби қўшимча озуқалар қанчалик меъёрда бўлиши борасида қимматли маълумотлар берилди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети доценти Н.Светличная тайёрлаб келган тақдимот ҳам ўзининг долзарблиги билан йиғилганлар эътиборини тортди. Унинг тақдимотини давом эттирган ҳолда “Siberian Wellness” компанияси вакили Юлиан Турсин (Россия) тиббиётда протеинли озиқ-овқат қўшимчаларини қўллашнинг истиқболлари ҳақида гапириб берди. Конференция якунида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази диетологи, тиббиёт фанлари номзоди И.Отажонов “Озиқ-овқат рациони ва менюсини спорт турларини инобатга олда ҳолда шакллантириш” мавзусида мастер-класс ўтказди.

Бундай тадбирлар ҳамкасблар ўртасида тажриба, фикр ва ғоялар алмашиш билан жуда ҳам аҳамиятли. Барчамиз спортни тарғиб қилиш йўлида ишламоқдамиз. Тўғри овқатланиш муаммоси фақатгина спортда долзарб эмас. Овқатланишни тўғри йўлга қўйиш саломатликнинг муҳим омили ҳисобланади. Спортчилар учун, уларнинг жисмоний юкламаларини ҳисобга олганда янада муҳим. Атлет юқори натижа қайд этиши учун организми қўшимча озуқавий моддаларга эҳтиёж сезади. Буни улар учун чиқарилган махсус озуқалардан қоплаб олиш мумкин”, – деди россиялик мутахассис Юлиан Турсин.

Ушбу илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига кўрадиган тайёгарлигида муҳим ўрин тутади. Бу каби маърузаларда, муҳокамаларда иштирок этиш орқали спорт тиббиёти вакиллари ўзлари учун муҳим жиҳатларни белгилаб олишдан ташқари мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш борасида ҳам тажриба орттиришади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 15:28, 04.04.2019.
Ўқилди: 1443 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.