Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Сирдарёда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кубоги соҳиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш борасида Сирдарё вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. 

Янгидан барпо этилаётган кўплаб спорт иншоотлари замонавий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Вилоят ёшлари нуфузли спорт мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келишмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқлари барчамизни, айниқса, Сирдарёликларни юрт учун фидойи ва масъулиятли бўлиб яшашга ундади.

Айниқса, вилоят ёшларини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш, чекка-чекка қишлоқлар ҳудудида ҳам замонавий спорт мажмуалари барпо этишни ташаббускор тадбиркорлар ҳамкорлигида амалга ошириш бўйича Сирдарё тажрибасини қўллаб-қувватланаётгани барчани руҳлантирмоқда.

Жорий йилнинг март ойида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.Волейбол, гандбол, мини-футбол, шахмат, шашка, енгил атлетика, стол тенниси, бадминтон, сузиш ва веломарафон бўйича учта ёш тоифаси, яъни 14-15, 16-17, 18-30 ёшлилар ўртасида биринчи босқич туман (шаҳар)лар, иккинчи босқич туман (шаҳар)ларда ғолиб бўлган ёшлар ўртасида вилоят миқёсида кўтаринки руҳда ташкил этилди. Мусобақанинг туман (шаҳар)лар босқичида 11907 (3877 нафар қизлар) киши иштирок этди. Вилоят босқичида қатнашганлар сони 1917 (810 нафар қизлар) нафарни ташкил этди. Якунда учта ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида ўринлар аниқланди.

 

14-15 ёш, ўғил болалар:

1-ўрин - Гулистон тумани

2-ўрин - Сайхунобод тумани

3-ўрин - Мирзаобод тумани

 

14-15 ёш, қиз болалар:

1-ўрин - Сайхунобод тумани

2-ўрин - Гулистон тумани

3-ўрин - Мирзаобод тумани

 

16-17 ёш, ўғил болалар:

1-ўрин - Сайхунобод тумани

2-ўрин - Мирзаобод тумани

3-ўрин - Гулистон тумани

 

16-17 ёш, қиз болалар:

1-ўрин - Гулистон тумани

2-ўрин - Сайхунобод тумани

3-ўрин - Мирзаобод тумани

 

18-30 ёш, йигитлар:

1-ўрин - Сайхунобод тумани

2-ўрин - Гулистон тумани

3-ўрин - Сирдарё тумани

 

18-30 ёш, қизлар:

1-ўрин - Гулистон тумани

2-ўрин - Мирзаобод тумани

3-ўрин - Сайхунобод тумани

“Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кубоги” спорт мусобақаларининг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 3 апрель куни “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтди, тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мўминжонов, Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Ўроқов ғолибларга кубок, диплом, медал ва эсдалик совғаларини топширишди.

Манба: Minsport
Киритилди: 08:08, 05.04.2019.
Ўқилди: 1466 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.