Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Интервью. Темурхўжа Абдухолиқов: “Мени «Пахтакор»га чақиришмайди”

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган «Локомотив» ва «Андижон» клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг «Локо» ҳужумчиси Темурхўжани суҳбатга тортдик.

Авваламбор, ғалабалар муборак бўлсин. Жамоа  сўнгги турларда биринчи бўлимни жуда бўш ўтказмоқда. Иккинчи бўлимда эса, ўзига келиб натижа кўрсатмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

Тўғриси, ўзимиз ҳам шунисига тушуна олмаяпмиз. Жисмоний холат билан боғлиғ бўлса керак.

Эртага (яъни бугун) «Пахтакор»  - «Насаф»  учрашувида кимга мухлислик қиласиз?

Бизга фарқи йўқ. Асосан, ўзимизнинг ўйинларимизни яхшироқ ўтказиш ҳақида ўйласак, тўғрироқ бўлади.

Демак, чемпионлик учун асосий даъвогар «Пахтакор» очко йўқотса, заррача хурсанд бўлмайсизми?

(Кулади) Билмадим, кейинги саволга ўта қолинг

Биламиз, «Пахтакор» сизга бегона эмас. Агар сизга «Пахтакор» таклиф билан чиқса, қабул қиласизми?

Бу бўлиши мумкин эмас. Аниқ биламан, «Пахтакор» ҳеч қачон менга таклиф билан чиқмайди.

Нега?

Чунки бу ерда мени ҳамма нарса қониқтиради. Жамоам ҳам, клубдаги шароит ҳам кўнглимдагидек.

Бу саволга жавоб бўла олмайди. Нега «Пахтакор»га сизни таклиф этишмайди?

(Кулади) нима десам экан, чақиришмайди Тамом. Бошқача жавоб бўлиши мумкин эмас.

Жамоа ОЧЛ да анчайин осон гуруҳга тушган бўлсада, бироз суст иштирок этмоқда?!

Мавсум боши бўлгани учун дастлабки 2 та ўйинда тўлиқ имкониятларимизни кўрсата олмадик. Қолган турларада бор кучимиз билан майдонда ҳаракат қилиб гуруҳдан чиқишга уруниб кўрамиз.

Навбатдаги ўйин «Ал Иттиҳод» билан сафарда бўлиб ўтади. Учрашувда дуранг натижа «Локо» учун қониқарлими?

Йўқ ундай демаган бўлардим. Ҳозирда гуруҳимизда ҳаммада 3 очкодан мавжуд. Шундай экан 9-апрел санасида бўлб ўтадиган ўйинда иккала жамоа ҳам 3 очко учун ўйнайди.

Вақт ажратганингиз учун раҳмат. «Локомотив»дан ғалабалар кутиб қоламиз

Сизларга ҳам раҳмат. Насиб қилса, мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

Я.У

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:48, 05.04.2019.
Ўқилди: 5386 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.