Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан аввал қандай тадбирлар ўтказилади?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Осиё спорти апрель ойида бутунжаҳон нигоҳида туради. Ушбу ойда кўплаб спорт турлари қаторида оғир атлетика бўйича ҳам қитъа чемпионати бизни кутиб турибди. Мусобақа 20-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбао шаҳрида ўтказилади. Табиийки, ҳар турнирда бўлгани каби баҳслар бошлангунга қадар халқаро ташкилот юзага келаётган муаммолар, мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш каби қатор мавзуларда семинарлар ташкил қилади.

Мазкур Осиё чемпионатидан аввал ҳам қатор йўналишларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган. Биз учун эътиборлиси, унда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этади. Юртдошимиз, шунингдек, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти ва ушбу халқаро ташкилотнинг мураббийлар ва илмий қўмитаси раиси ҳам саналади.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати расман 20 апрелдан бошланса, унгача 2 кун мобайнида ижроқўм, ҳакамлар, мураббийлар, антидопинг ва тиббий қўмиталар йиғилиши ҳам ўтказилиши белгилаб қўйилган. Оғир атлетика спортини янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, беллашувларнинг шаффоф ва ҳалол ўтишини таъминловчи мазкур тадбирларнинг бош ташкилотчиларидан бири юртдошимиз бўлади. Осиё чемпионатидан аввал ташкил қилинадиган йиғилиш ва конференциялар тақвими қуйидагича:

18 апрель:
– Осиё оғир атлетика федерациясининг барча қўмиталари (илмий, ҳакамлар ва тиббий қўмиталар) йиғилиши.
– Осиё оғир атлетика федерациясининг ижроия қўмитаси йиғилиши.
– Мусобақада иштирок этувчи барча спортчилар мандати.
19 апрель:
– Осиё оғир атлетика федерациясининг йиллик Конгресси.
– Антидопинг ва мураббийлар учун семинар.
– Мусобақа ҳакамларининг йиғилиши.

Баҳслар 20 апрель санасидан бошланади

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:35, 05.04.2019.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.