Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ниҳоят, Хави Тошкентга ташриф буюрди

Баҳо:
+-1 | -

Афсонавий футболчи Хави, ниҳоят, Тошкентга ташриф буюрди.

Испаниялик футболчи 2008 йилда юртимизга келиши кутилганди. Ўшанда испаниялик футболчи "Барселона"даги жамоадошлари Андрес Иньеста ва Карлес Пуйоль билан бирга пойтахтимизда ёш футболчиларга мастер-класс ўтказиши режалаштирилганди. Аммо сўнгги паллада режа ўзгариб, Хавининг ўрнига Сеск Фабрегас юртимизга келганди.

Хави 2015 йилда Қатарнинг "Ас-Садд" клубига ўтди. Ўшандан бери кўпчилик мухлислар "Ас-Садд"нинг Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси доирасида ўзбек клублари рақибига айланишини ва ярим ҳимоячининг Ўзбекистонга келишини кутаётганди. 2016 йилда доҳаликлар саралаш плей-офф босқичида БААнинг "Ал-Жазийра" клуби ютқазиб мусобақани тарк этганди. Акс ҳолда бу клуб "Пахтакор" билан тўқнаш келган бўлар эди.

Кейинги мавсумда эса Хави жамоаси "Локомотив"га тўқнаш келиши мумкин эди, аммо "Ас-Садд" бу сафар саралаш плей-офф босқичида пенальтилар серияси туфайли "Истиқлол"га имкониятни бой бериб қўйди.

2018 йилда қатарликлар ОЧЛни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлаб, "Насаф" билан бир гуруҳдан жой олишди. Фақат Хави Қаршидаги ўйинга ташриф буюрмади.

Ниҳоят, Хави Тошкентга ташриф буюрди. Ўзбекистонликлар мухлислар эртага, 9 апрель куни "Пахтакор" стадионида афсонавий футболчининг "тириги"ни кўришлари мумкин.

Манба: Футболиум телеграм канали
Киритилди: 08:16, 08.04.2019.
Ўқилди: 13566 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик