"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзда Уле Гуннар Сульшерга қанча маблағ ажратиши маълум бўлди.
"The Mirror" нашрига кўра, раҳбарият ёзда янги футболчилар учун 230 млн евро беришга қарор қилган.
Раҳбарият юқори даражадаги марказий ҳимоячи сотиб олиниши шарт, деб ҳисоблаяпти. "Қизил иблислар" бу борада Рафаэль Варан ва Калиду Кулибалидан бирини харид қилмоқчи.
Шунингдек, Деклан Райс ("Вест Хэм"), Аарон Ван-Биссака ("Кристал Пэлас"), Жейдон Санчо ("Боруссия Д") ва Каллум Хадсон-Одои ("Челси") вариантлари ҳам бор.