Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ҳакам хатоси, Мўминжонов, Ҳасанов, Жабборов ва «Пахтакор» – ЎФА жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 8 апрель куни Sport TV телеканалида Суперлиганинг 3-турида бўлиб ўтган баҳсли воқеалар, “Навбаҳор” собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг футболдан 5 йил муддатга четлатилиши ва “Пахтакор” – “Насаф” ўйини ҳакамлар ҳаракатларига оид кўрсатув намойиш этилди.

Кўрсатувга Ўзбекистон футболига боғлиқ бир қатор шахслар таклиф этилди. Кўрсатув бошида ҳакамларнинг ўйин давомида қилган ишлари таҳлил қилинди. Stadion.uz мухбири Аброр Эшонхонов ушбу кўрсатувни матн шаклида тақдим этди.

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви ҳақида

Бош ҳакам: Азиз Асимов.

Жарима майдончаси ичида Жалоллидин Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик пенальти эдими?

Ҳа, бу яққол пенальти.

Изоҳ. Азиз Асимов бу вазиятда Машарипов симуляция ишлатди деб ўйлаган.

Жарима майдончаси ичида Машарипов томонидан берилган узатма “Насаф” ҳимоячисининг қўлига теккан вазият ҳақида нима дея оласиз?

Вазиятда қўл табиий ҳолатда бўлган. Яъни вазият жуда тез рўй берганлиги сабаб Асимов вазият қурбонига айланган.

3. “Насаф” футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетган вазият оффсайдми?

Йўқ.

Изоҳ. Қанот ҳакам яққол хато қилган.

4. “Пахтакор”нинг ғалаба голи оффсайддан урилдими?

Бу вазиятда қанот ҳаками хато қилмаган, боиси ҳимоячи чап оёғи билан тўпни зарба берувчи футболчига узатиб қўйган.

Азиз Асимовнинг “Пахтакор” ўйинларини бошқаришдан четлатиш ёки жаримага тортиш мумкинми ?

Йўқ, чунки Суперлиганинг талабларига жавоб берадиган ҳакамлар кам.

Ҳакамларни бошқа бундай қўпол хатоларни такрорламасликлари учун қандай чора кўриш керак?

Аввало ушбу ҳакамнинг устидан тегишли қўмиталарга арз қилинади ва унинг даражасига қараб чиқилади барча воқеалар ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.

Хайрулла Ҳамидов: Дунёдаги барча ҳакамлар масалан: Ла Лига ва Италия “А” Сериясида гегемон жамоаларга бироз ён босади, ҳаттоки “Ювентус” – “Милан” учрашувида ҳам шарҳловчи “Юве” вирусини VAR ҳам тўхтата олмаяпти дея айтган эди, бизда  шу факторларга ҳам эътибор бериладими?

Жавоб: Иш олиб бориляпти, бизда мониторинг гуруҳи бор ва улар ҳаммасини таҳлил қилишади. Ҳар бир ўйиндан кейин семинарлар ташкил қилинади. Биз ҳакамларга кўп маротаба барча ўйинни тоза бошқаришни айтамиз.

 

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” ўйини ҳақида

Бош ҳакам: Илгиз Танташев.

  “Навбаҳор” футболчиси жарима майдончаси ичида нисбатан қўполллик қилганми?

Ҳа, қўполлик бўлган.

  Жаҳонгир Меҳмонов “Бунёдкор” футболчисига нисбатан қўполллик ишлатганми?

Ҳа, албатта бу ФИФА даражасидаги ҳакам, бу вазиятда Илгиз Танташев хато қилмаган.

  “Бунёдкор” футболчиси “лочинлар” футболчисини йиқитганмиди?

Ҳа, футболчи рақиб футболчини оёғини босиб олган.

 

АГМК – “Қўқон-1912” ҳақида

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов.

 

“Қўқон-1912” футболчиси дарвозага берилган зарбани қўли билан тўсди, қоида бўйича бундай ҳатти-ҳаракатга қизил карточка берилиши керак, ўша вазиятда қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Хасанов майдонгача чиқиб келишга ботинди, хўш бош ҳакам нега уни четлатмади?

Жавоб: Ҳакамлар мураббийларга қизил карточка бериш ваколати йўқ. Ушбу қарор 1 июлдан бошлаб амал қилади.

Нега унда техник чизиқ чизилган?

Заҳира ҳакам мураббийнинг қарорини ўзгартира ололмади.

Ўйиндан сўнг, Ҳасанов жазоланиши мумкинми?

Ҳа, ҳакам рапортида ушбу вазиятни ПФЛга ёзма равишда топширса. Қўмита вазиятни ўрганиб чиқиб, тегишли чора кўради.

 

Илҳом Мўминжонов, Шерзод Шарипов ва Дилшод Жабборовнинг иши бўйича.

 

ЎФА нега Илҳом Муминжовни кескин жазолади?

Этика қўмитаси аввало Илҳом Мўминжонов ва футболчи Рўзим Аҳмедов бошида бўлиб ўтган зиддиятни ўрганиб чиқиб, улар билан суҳбатлашди ва берилган саволларга тегишли равишда жавоб олмади. ОАВ нашрларида Рўзимбой Аҳмедов исботлаб бераман деган сўзларига таяниб ашёвий далиллар йиғилди.

Тегишли вакилларимиз бир қатор футболчилар билан суҳбат олиб боришди ва  керакли далилларни йиғишди ва бу қарорни қабул қилиш учун 3 ой вақти кетди. Тўғрисини айтаман бундай вокеа яқин 20 йил ичида содир бўлмаган.

Ишонинг, ушбу воқеа бўйича Суперлигада ўйнаётган айрим футболчилар, клуб раҳбариятида фаолият олиб борадиган мансабдор шахслар кўрсатма беришган.

Шерзод Шарипов ва Дилшод Жабборовнинг бу воқеага нима алоқаси бор?

Шарипов, Мўминжоновга бир неча йил давомида ассистент бўлган ва у ёлғон кўрсатма берган. Кейинчалик ёлғон кўрсатма берганини тан олиб айбига иқрор бўлган. Жабборов эса майдонда мураббийнинг қарорини футболчиларга ўтказишга ҳаракат қилган ва босим ўтказгани учун жазоланди.

Ушбу ҳолат коррупцияга тортмайдими?

Йўқ, у пул билан ишлайдиган мансабдор шахс эмас, биласиз Ўзбекистон жиноят кодексида ҳар қандай ишни икки ой ичида ўрганилиб чиқилиши керак.

Қарор жиддий қабул қилиндими ёки айбдор шахслар апелляция бера оладими?

Жазоланган шахслар 10 кун давомида апелляция бериши мумкин.

Ким апелляция берди?

Ҳа, Мўминжонов ва Жабборов қайта кўриб чиқиш учун апелляция берди.

Хулоса, тўғрисини айтсам мен ўзим қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдим, лекин келишилган ўйинларда битта жамоа қатнашмайди.

Кўрсатув иштирокчилари бизга иккинчи жамоа номини айтишмади. Қизиқ, айбдор шахслар  номи аллақачон фош қилинган, аммо иккинчи жамоани сирлигича қолди...

Яна бир гап, ушбу кўрсатув бундай муаммолар юзага чиққандан кейингина эмас, балки ҳар бир турдан кейин бўлиб ўтишини сўраймиз. Яъни мутахассисларнинг таҳлили ҳар доим футбол жамоатчилиги учун сув ва ҳаводек зарур.

Киритилди: 22:40, 08.04.2019.
Ўқилди: 7617 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.