Бугун, 8 апрель куни Sport TV телеканалида Суперлиганинг 3-турида бўлиб ўтган баҳсли воқеалар, “Навбаҳор” собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг футболдан 5 йил муддатга четлатилиши ва “Пахтакор” – “Насаф” ўйинида ишлаган ҳакамлар ҳаракатларига оид кўрсатув намойиш этилди.
“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви ҳақида
Бош ҳакам: Азиз Асимов.
Жарима майдончаси ичида Жалоллидин Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик пенальти эдими?
Ҳа, бу яққол пенальти.
Изоҳ. Азиз Асимов бу вазиятда Машарипов симуляция ишлатди деб ўйлаган.
Жарима майдончаси ичида Машарипов томонидан берилган узатма “Насаф” ҳимоячисининг қўлига теккан вазият ҳақида нима дея оласиз?
Вазиятда қўл табиий ҳолатда бўлган. Яъни вазият жуда тез рўй берганлиги сабаб Асимов вазият қурбонига айланган.
3. “Насаф” футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетган вазият оффсайдми?
Йўқ.
Изоҳ. Қанот ҳакам яққол хато қилган.
4. “Пахтакор”нинг ғалаба голи оффсайддан урилдими?
Бу вазиятда қанот ҳаками хато қилмаган, боиси ҳимоячи чап оёғи билан тўпни зарба берувчи футболчига узатиб қўйган.
Азиз Асимовнинг “Пахтакор” ўйинларини бошқаришдан четлатиш ёки жаримага тортиш мумкинми ?
Йўқ, чунки Суперлиганинг талабларига жавоб берадиган ҳакамлар кам.
Ҳакамларни бошқа бундай қўпол хатоларни такрорламасликлари учун қандай чора кўриш керак?
Аввало ушбу ҳакамнинг устидан тегишли қўмиталарга арз қилинади ва унинг даражасига қараб чиқилади барча воқеалар ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.
Хайрулла Ҳамидов: Дунёдаги барча ҳакамлар масалан: Ла Лига ва Италия “А” Сериясида гегемон жамоаларга бироз ён босади, ҳаттоки “Ювентус” – “Милан” учрашувида ҳам шарҳловчи “Юве” вирусини VAR ҳам тўхтата олмаяпти дея айтган эди, бизда шу факторларга ҳам эътибор бериладими?
Жавоб: Иш олиб бориляпти, бизда мониторинг гуруҳи бор ва улар ҳаммасини таҳлил қилишади. Ҳар бир ўйиндан кейин семинарлар ташкил қилинади. Биз ҳакамларга кўп маротаба барча ўйинни тоза бошқаришни айтамиз.