"Ливерпул" футболчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ 33-турида "Саутгемптон" дарвозасига гол урди.
Футболчи голни кўпчилик кутмаган усулда нишонлади футболкасини ечди. Кутмаган дейишимизнинг сабаби шуки, шу пайтга қадар мисрлик голини нишонлаганда деярли бундай хатти-ҳаракатни амалга оширмаганди.
Салоҳ футболкасини ечиб голни нишонлаётганда жамоадоши Эндрю Робертсон уни қучоқламоқчи бўлди, аммо Салоҳ бу ҳолатга кутилмаган тарзда жавоб қайтарди. ВИДЕО