“Барселона” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль мавсум тугагач жамоасини ўзгаритиши мумкин деб хабар беради Marca.
Манбанинг хабар беришича, чилилик футболчининг хизматига “Бока Хуниорс” жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.
“Бока” Видалннинг трансфери учун 18 млн евро ажратишга тайёр.
“Кўк-анорранглилар” футболчига сарф қилинган пулларни қаоплаш учун катта эҳтимол билан Аргентина клубининг таклифини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил “Барселона” Видальни 18 млн евро эвазига “Бавария”дан сотиб олган эди.
Шунингдек, Видальнинг ўз ҳам фаолиятини “Бока Хуниорс”да давом эттиришга қарши эмас.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум 31 ёшли футболчи “Барселона” сафида 41 та ўйинда иштирок этиб 2 та гол ва 5 та голга ҳаммуалиффлик қилди.