Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 0-0 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 0-0 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 1-0 Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Хоккей: «Бинокор» финални ишончли ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
Февраль ойида бошланган хоккей бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионати ҳам ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.   Кеча пойтахтимиздаги “Ice City” кўнгилочар-спорт мажмуаси муз майдонида мамлакат чемпионатининг ҳал қилувчи финал ўйини бошланди. Унда чемпионликка даъвогарлар бўлмиш “Бинокор” ҳамда “Семурғ” жамоалари ўзаро рўбарў келишди.   Кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган учрашувда “Бинокор” хоккейчилари иродали ғалабага эришди. Боиси, финал ўйинини “Семурғ” жамоаси кўтаринки руҳда бошлаган ва Максим Бостанжиевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишганди.   Аммо, тажриба мана шундай паллаларда қўл келишини “Бинокор” жамоаси аъзолари яна бир карра исботлади ва улар иккинчи даврдаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Сўнгги учинчи даврда ўйин асосан бир жамоа дарвозаси олдида кечди ва “Бинокор” хоккейчилари яна икки маротаба муваффақият қозонишди, якуний ҳисоб – 5:2, “Бинокор” фойдасига.   Шу ўринда таъкидлаш жоиз, “Бинокор” жамоаси муназам чемпионатни бўш бошлаган ва анча вақтгача жадвалнинг сўнгги поғонасида бораётганди. Бироқ, ҳал қилувчи паллага келганда жамоа ўйини очилиб кетди ва улар аввалига ярим финалда “Тошкент” жамоасини 3-0 ҳисобида ишонч билан мағлуб этган бўлса, энди финални ҳам кўтаринки руҳда бошлади.   Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи чемпионатининг финал учрашуви ҳам уч ғалабага қадар давом этади. “Бинокор” – “Семурғ” жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув 10 апрель куни соат 20:00 да бошланади.   Binokor-Semurg (1).jpg   Binokor-Semurg (2).jpg   Binokor-Semurg (3).jpg   Binokor-Semurg (4).jpg   Binokor-Semurg (5).jpg   Ўзбекистон чемпионати. Плей-офф. Финал   “Бинокор” – “Семурғ” – 5:2 (0:1, 3:1, 2:0)   Сериядаги ҳисоб – 1:0.
Манба: UZA
Киритилди: 19:59, 09.04.2019.
Ўқилди: 1729 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик