Ёш иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа бугун тунда «Ювентус»ни қабул қилади. Бугунги ўйин олдидан мураббий ва футболчилар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар билан қизиқдик
Эрик тен Хаг
Бизни ички чемпионатда 1-поғонага кўтарилганимиз чалғитиб қўймайди. Сабаби, бизнинг ҳозирда бор эътиборимиз «Чемпионлар Лигаси»даги «Ювентус»га қарши учрашувга қаратилган. Роналдунинг сафга қайтганидан ҳурсандман. Менинг футболчиларим кучли жамоаларга қарши майдонга тушишни ёқтиришади. Афсуски, Кьиеллини учрашувни ўтказиб юборади. У ҳозирда сайёрамизнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири. Умид қиламан «Юве» унинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдира олади. Де Ёнг жароҳатидан қутилди лекин, унинг асосий таркибда тушиш ёки тушмаслигини ўйин олди машғулотларда ҳал қиламиз. Биз бу учрашув учун алоҳида тактикадан фойдаланиш ниятимиз йўқ. Шунчаки ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз. Умид қиламан-ки, «Реал Мадрид»дан ўтганимиздек «Ювентус»дан ҳам ўта оламиз.
Де Йонг
Биз Роналдунинг сафга қайтганидан хурсандмиз. Сабаби, ғалаба қозонганимиздан «сўнг рақиб таркибида Криш бўлмаган эди»,- деган гапни эшитишни хоҳламаймиз. Биз бу босқичдаги жамоалар билан бир хил даражада эканлигимизни исботлашимиз учун ҳам эртанги учрашувда ўз ўйнимизни кўрсатишимиз шарт!
Аллегри
Менинг жамоам ҳар қандай рақибни енгга олади. Айнан шу сабаб биз шу босқичгача етиб келдик деб ҳисоблайман. Роналду ўзини яхши ҳис қилмоқда, Манжукич ва Дибала ўйинга тўлиқ тайёр. Хедира борасида бундай дея олмайман. Унинг жароҳати бироз жиддийроқ кўринмоқда.
Роналду
Футболчи босимга дош бериши, бу босимдан роҳат олиб тўп суришни ўрганиш керак. Биз чемпионлар лигасида ва ички чемпионатда чиройли ўйин кўрсатяпмиз. Рақибларимизда «Ювентус»ни енгиш учун кичик имконият мавжуд деб ҳисоблайман. Мен аввал ҳам «Аякс» дарвозасини ишғол қилганман, эртанги учрашувда ҳам бу ишни уддасидан чиқишга уриниб кўраман. Бу жуфтликда биз фоворитмиз деб ўйлайман.