«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичида доирасида «Аякс»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Роналду бошқа даражада эканини яна бир марта исботлади. Унинг ҳаракатлари, голни ҳис қилиши ва позиция танлаш қобилияти бошқалардан фарқ қилади.
«Аякс» кўп яхши сифатларга эга жамоа. Майдонда бўш ҳудуд йўқлигига қарамай, улар тўпни яхши назорат қилишади. Биз яхши ҳимояландик. Лекин майдон марказида тўп учун курашда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди.
Улар гол урганидан кейин қийин аҳволга тушиб қолдик. Боиси, рақиб танаффусдан кейин дарҳол гол ургани учун енгил шок ҳолатига тушиб қолдик. Аммо биз ўйинни яхши якунладик.
Де Йонг жуда яхши ўйнади. У жамоанинг ўйинини ташкил қилади. Биз уни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Бентанкур Френкини эртароқ кутиб олишга ҳаракат қилди, лекин де Йонг буни тушуниб, орқага қайтди ва ҳужумчиларимиз ҳам унга қарши ўйнашига тўғри келди», – деди Аллегри.