Кириш Регистрация

Баҳодир Жалолов титул камари учун кечган жангда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида “NABFJuniorHeavyweightTitle” титул камари учун кечган баҳсда Жалолв ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.

Америкалик Брендан Барретга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан, аниқроғи, биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат Баҳодирга сира ҳалал бермади.

Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзининг олтинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, “NABFJuniorHeavyweightTitle” титул камарини қўлга киритиш билан бирга супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

Энди у 16-27 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоа ихтиёрига қўшилади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 10:42, 11.04.2019.
Ўқилди: 3027 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.