Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Қизлар нима дейди?» Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги олдидан ўзгача тадбир ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, эртага 12 апрель куни пойтахтимиздаги “Жар” стадионида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви бўлиб ўтади. Унда мамлакат чемпиони “Бунёдкор-W” ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳибалари “Севинч” жамоаси футболчи қизлари ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа устозлари ва футболчи қизлари иштирокида ўйинолди тадбир бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги “Эски шаҳар” савдо марказида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, ОАВ вакиллари, мухлислар иштирок этишди.

Даставвал ҳар икки жамоа футболчи қизлари савдо мажмуасига ташриф буюриб, тадбир бошида Суперкубок олдида фотосуратга тушишди. Сўнгра ўйинолди тадбир ўтказилди. Уни ўзбек футболи фахрийси, миллий спорт журналистикамиз дарғаси Ахбор Имомхўжаев очиб берди.

Кейин эса ҳар икки жамоа футболчи қизлари ўзларининг ўйинолди таассуротлари билан бўлишишди. Қизларнинг аксарияти эртанги баҳс жуда қизиқарли ва шиддатли тарзда кечишига шубҳа қилишмаётганини, мамлакат Суперкубогига эга чиқишни жуда ҳам исташларини таъкидлашди. “Бунёдкор-W” жамоаси устози ҳам, “Севинч” клуби бош мураббийи ҳам Суперкубок учрашуви ўзгача аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, эртанги ўйинга шогирдларини яхши тайёрлашга уринишганини қайд этиб ўтишди.

Ўзаро суҳбат тарзида ўтган тадбир давомида қатор ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Лекин ўзаро савол жавобларда футболчи қизларга журналистлар ҳам, футбол мухлислари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Қизлар эса мароқ билан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида эса футбол ишқибозлари ҳам Суперкубок олдида фотосуратга тушиш имкониятига эга бўлишди.

Энг муҳими – барча йиғилганлар Профессионал футбол лигаси томонидан аёллар футболига ҳам юқори эътибор қаратилиб, бундай тадбирлар ташкил этилаётганидан мамнунлигини изҳор этишди.

Таъкидлаб ўтамиз, Туркиянинг KOC Elektrik  компанияси бош ҳомийлигида ўтадиган Суперкубок баҳси эса 12 апрель куни соат 16:00да “Жар” стадионида бошланади.   

Эртанги ўйинда ҳам барчани кутиб қоламиз!

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:17, 11.04.2019.
Ўқилди: 2804 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.