"Реал" ёзда уч нафар етакчисини сотиши мумкин.
"Sport.es" нашрига кўра, "қаймоқранглилар" Марсело, Иско ва Гарет Бэйлни сотишга тайёр. "Қироллик клуби" бу футболчилар орқали 250 млн евро ишламоқчи ва янги футболчилар харид қилмоқчи.
Трансфермаркет 26 ёшли Искони 60 млн еврога, 30 ёшли Марселони 35 млн еврога, 29 ёшли Бэйлни эса 70 миллион еврога нархлаган.