Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

«Атлетико» «Барселона» тарбияланувчиси билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клубига тегишли бўлган 30 ёшли испаниялик ҳимоячи Алехандро Гримальдо Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишга яқин турибди.

MARCA нашри тарқатган хабарга кўра, «Атлетико» Гримальдо билан шахсий шартнома шартлари борасида тўлиқ келишувга эришган. Энди «матрасчилар» «Байер» раҳбарияти билан музокара ўтказиши лозим бўлади. Бу музокараларнинг анча осон кечиши кутилмоқда. Трансфер баҳоси 12 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Якунланган клуб мавсумида Гримальдо барча мусобақаларда жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 12 та голли узатма ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2023 йилдан буён Леверкузеннинг «Байер» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг немис клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси келгуси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 18:39, 19.06.2026.
Ўқилди: 2175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик