Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«ПСЖ» «Реал» футболчиси бўйича сўров юборди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга «Пари Сен-Жермен»нинг потенциал трансфер мақсадига айланди.

Transfer News Live нашрининг Diario AS'га таяниб хабар беришича, Франция гранди 23 ёшли футболчи борасида норасмий сўров билан чиққан. Хавбекнинг ўзи эса ҳали ҳам «қаймоқранглилар» сафини тарк этишни истамаяпти ва «ПСЖ»нинг қизиқишига қарамай, ўз фикрини ўзгартириши қийин.

Бундан олдин Эдуардо Камавингага даъвогарлар қаторида Миланнинг «Интер» клуби ҳам тилга олинган эди. Transfermarkt баҳолашига кўра, франциялик футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Реал» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 15:23, 19.06.2026.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик