Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Мундиалнинг энг ёқимтой футболчиси». Файзуллаев Колумбия ижтимоий тармоқларида юлдузга айланди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ЖЧ-2026даги тарихий ўйиндан кейин Колумбия ижтимоий тармоқларида катта машҳурликка эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, 22 ёшли вингер лотинамерикалик мухлислар эътиборини ўзига жалб қилди. Файзуллаевнинг исми X ва Instagram ижтимоий тармоқларида трендга айланди.

Колумбиялик фойдаланувчилар, айниқса қизлар футболчининг ташқи кўринишини юқори баҳолаб, уни «Мундиалнинг энг ёқимтой футболчиси» деб аташмоқда. Шунингдек, мухлислар Файзуллаевни Колумбия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланган «Бенфика» ярим ҳимоячиси Ричард Риос билан таққослашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк учрашувида Аббосбек Файзуллаев мамлакатимиз футбол тарихидаги биринчи мундиал голига муаллифлик қилди.

Мехикодаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 60-дақиқасида жамоа сардори Элдор Шомуродов хавфли зарба йўллади. Колумбия дарвозабони Камило Варгас тўпни қайтарган бўлса-да, у узоқ устун томонга йўналди. Вазириятни кузатиб турган Файзуллаев эса боши билан тўпни дарвоза тўрига йўллаб, тарихий голни урди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 03:47, 20.06.2026.
Ўқилди: 28114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3187]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2882]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2575]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2392]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2096]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1857]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1690]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1657]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1557]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик