«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави ўз клуби учун идеал янги трансфер ким бўлишини маълум қилди.
Испаниялик футболчи хаёлларга берилиб ўтирмасдан, ҳозирда барчанинг тилида бўлиб турган номни тилга олди.
«Қайси футболчини «Барселона»да кўришни истаган бўлардим? Хулиан Альварес», — дея жавоб берди 21 ёшли хавбек журналистлар билан суҳбатда.
Мадриднинг «Атлетико» клуби форварди анчадан буён «кўк-анорранглилар»нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.













