Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Соғлом авлод» стадиони янги қиёфаси «Насаф»га қарши ўйинда намоён бўлади

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси сўнгги 1,5 йил давомида футбол майдонларининг ҳолатига жиддий эътибор қаратиб келди.   Бунинг натижасида бугунга келиб Суперлига клубларининг уй стадионларида майдонлар сифатли кўринишга келди. Айни вақтда водийда уч стадионда реконструкция ишлари давом этаётгани қувонарли ҳолат.   Ўтган йилнинг 2 февраль куни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижонга ташриф буюриб, вилоят спортининг ўша вақтдаги ҳолати билан яқиндан танишган ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашганди. Ташриф давомида улар “Соғлом авлод” стадионини ҳам кўздан кечиришган. Ўша вақтда “Андижон” футбол клубини Суперлигага қайтариш масаласи ҳам кўтарилган бўлиб, ЎФА комиссияси мазкур масала лицензиялашга бориб тақалишини тушунтирганди.   Орадан 1 йил вақт ўтиб, вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич бошчилигида Андижон спортида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. Буни “Андижон” клубининг Суперлигага қайтиши билан ҳам изоҳлаш мумкин. Шунингдек, 2018 йилнинг февраль ойидаги келишув ҳам амалга ошиб, бугунга келиб “Соғлом авлод” стадиони янги қиёфа акс этди. Вилоят футболи мухлислари бу улкан ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Айни кунларга қадар стадион атрофи таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, чим Европадан олиб келинди. Эндиликда эса Андижонда “Соғлом авлод” прожекторларини ОФК талаблари даражасига келтириш устида иш кетмоқда.   Вилоятдаги бу ўзгаришлар Миллий олимпия қўмитасининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Спортга ғамхўрлигидан келиб чиқиб, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2018 йилда “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирланди. Эндиликда Андижон вилояти ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси янгиланган “Соғлом авлод” стадионидаги илк расмий беллашувга тайёргарлик кўряпти. Келишувга кўра, биринчи расмий учрашув 18 апрель — пайшанба куни Суперлиганинг 5-тури доирасида ўтказилади ва унда “Насаф” клуби андижонликлар меҳмони бўлади.

  ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда ташкилотнинг бошқа вакиллари, Андижон вилояти раҳбарияти мазкур учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориши режалаштирилган.    Мамлакатимизда бу каби ишларнинг амалга оширилиши футболни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Тез орада Наманган, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида ҳам мухлислар кутаётган очилиш маросимлари ташкил этилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси эндиликда қуйи лига клублари тўп сурадиган стадионлар, U-21 жамоаларининг майдонлари, босқичма-босқич аёллар ва болалар футболи майдонларини ҳам сифатли кўринишга келтириш устида иш олиб боради. Айни вақтда эса биз миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган андижонликлар ва албатта бу меҳмондўст вилоятда меҳмон бўлиш истагидаги юртдошларимизни “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.  

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 19:22, 12.04.2019.
Ўқилди: 2433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.