Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Локомотив» — АГМК ўйини соати ҳамда стадиони ўзгарди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-туридан жой олган “Локомотив” — АГМК ўйини “темирйўлчилар”нинг уй аренасида 14 апрель куни бўлиб ўтиши керак эди.

Тошкентга юқори мартабали меҳмонларнинг ташрифи муносабати билан “Локомотив” футбол клуби мазкур беллашувни ТТМИ стадионига кўчиришни сўраб, ЎзПФЛга мурожаат билан чиқди. Вазият ўрганиб чиқилиб, “Локомотив” футбол клубининг таклифи қаноатлантирилди. Ўйин аввал белгилангани каби 18:20 да эмас, балки 16:45 да старт олади. Сабаби ТТМИ стадиони майсаси талабга жавоб берса-да, ёритиш тизими ҳақида бундай фикр билдириб бўлмайди.

Учрашув якшанба куни бўлиб ўтиши инобатга олинса, стадион ва вақтнинг бир неча дақиқага ўзгараётгани футбол мухлисларига ноқулайлик туғдирмайди. ЎзПФЛ футбол мухлисларидан юқоридаги ҳолатни тўғри тушунишларини сўрайди. 

Айни вақтда Суперлига ўйинларини трансляция қилаётган “Спорт” бу каби масалаларни камида бир ҳафта аввал режалаштириши инобатга олинса, мураккаблик айнан телеканал билан боғлиқ бўлиши мумкин. “Спорт” 16:15 да старт оладиган “Сурхон” — “Пахтакор” ҳамда 18:20 да бошланадиган “Локомотив” — АГМК ўйинини жонли кўрсатишни режалаштирганди. Юқоридаги ҳолат телеканал режаларининг ўзгаришига сабаб бўлади.

Манба: PFL
Киритилди: 19:28, 12.04.2019.
Ўқилди: 3131 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3889]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3412]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2959]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2923]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2778]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2766]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2432]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2401]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2340]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2098]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик