Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Қудратилло Абдуқаҳҳоров энг нуфузли йўналиш рейтингида ҳам юқорига кўтарилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) рейтингда бир ой олдинги ўрни — 5 ўриндан бир поғона юқорилаб 4-ўринга жойлашган. Айни вақтда у IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида эса 11-ўринларни эгаллаб турибди.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) эса янги рейтингда бир ой олдинги поғонаси — 5-ўринда қолган. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек яқин бир ой ичида камарини ҳимоя қилиши шарт бўлади.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Киритилди: 23:01, 12.04.2019.
Ўқилди: 2403 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.