Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Зоҳид Абдуллаев: «Киритган голларимни яқинларим ва мухлисларимга бағишлайман»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” – “Қизилқум” жамоалари учрашувида навоийликлар дарвозасига иккита тўп киритган Зоҳид Абдуллаев кучлилар сафидаги жами голлари сонини 100 тага етказиб олди ва “Геннадий Красницкий клуби” аъзосига айланди. Учрашувдан кейин биз ўйин қаҳрамонини суҳбатга тортдик.

- Зоҳид , аввало сизни ғалаба билан, “Геннадий Красницкий клуби” аъзосига айланганингиз ҳамда “учрашувнинг энг яхши ўйинчиси” деб эътироф этилганлигингиз билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб барча ишқибозларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ютуқларимиз эса давомий бўлишини истаб қоламан.

- Масъулият юқори бўлган паллада мақсадга эришиш ҳам қийинлашади. Бугун рақиб дарвозасини ишғол этиш осон бўлмагандир.

- Албатта. Самарқанддаги мағлубиятдан кейин ютуққа эришишимиз, мухлисларимизни хурсанд этишимиз керак эди. Мен тўп киритаманми, боша ўйинчи муваффақият қозонадими, бундан қатъий назар ишқибозларимиз биздан ғалаба талаб этаётганди. Учрашув эса ҳақиқатан ҳам қийин бошланди. Анча пайтгача “Қизилқум” бизнинг эркин ҳаракат қилишимизга, тўпни назоратда ушлаб туришимизга имкон бермади. Пенальтидан кейин эса навоийликлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ташланишди. Натижада пайдо бўлган бўшлиқлар бизга қўл келди.

- Аммо “Қизилқум” тезда жавоб голини киритишга ҳам муваффақ бўлди...

- Шундай. Лекин Андреевнинг голидан кейин бизда ғалаба қозонишга, муҳим 3 очкони қўлга киритишга ишончимиз ортди. Бевосита ўзим киритган голларга тўхталадиган бўлсам, жамоадошларимнинг ёрдамини алоҳида эътироф этган бўлардим. Музаффар, Серёжа, Баҳром билан тандемларимиз, тезкор комбинацияларимиз рақибни доғда қолдирди. Дарвозабон қаршида ёлғиз қолганимда эса Худо шукур, техника панд бермади.

- Бугунги голларингизни кимга бағишлайсиз.

- Яқинларимга, оила аъзоларимга ва мени доимий равишда қўллаб қувватлаб турувчи, менга ишонувчи содиқ мухлисларимга бағишлайман. Бугунги ютуқ барча бекободликларни ва “Металлург” ишқибозларини хурсанд этганидан бахтиёрмиз.

- Зоҳид, аввалги учрашувларда заҳирадан майдонга туширилгандингиз, бугун эса илк дақиқалардан асосий таркибда ҳаракат қилдингиз. Бу ҳам ўз ўйинингизни намойиш этиш, гол киритишингизга ёрдам бердими?

- Эҳтимол. Аммо футболчи ҳар қандай ҳолатда бор кучи билан ўйнаши, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга тайёр туриши керак. Футболчи учун эл эътиборида туриш, уларнинг меҳрини қозонишданда ёқимли ва қийин вазифа бўлмаса керак. Бунинг учун эса тинимсиз меҳнат қилиш, изланишдан тўхтамаслик лозим.

- Юзлик довонни забт этдингиз. Навбатдаги мақсадлар қандай?

- Мақсадимиз ҳамиша чиройли голлар билан халқимизни, ишқибозларимизни хушнуд этиш. Бу йўлда эса айтиб ўтганимдек меҳнат қилишдан бўйин товламаслик, ишлаш ва ишлаш керак.
- Самимий суҳбатингиз учун раҳмат. Ғалаба билан яна бир бор табриклаймиз.

- Сизларга ҳам, мухлисларимизга ҳам раҳмат, стадионга келганингиз, бизга ишонганингиз ва қўллаб қувватлаганингиз учун. “Металлург” ҳамиша мухлислар учун ўйнайди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:38, 13.04.2019.
Ўқилди: 1709 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.