Кириш Регистрация

Дзюдо. Тошкентда ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Кеча пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ кубоги бошланди. 

Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ташкил этилган мусобақада БАА, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан жами 245 иштирокчи (161 ўсмир ва 84 қиз) совринли ўринлар учун курашади. Иштирокчилар сонига кўра, табиийки Ўзбекистон етакчи (111), Қозоғистон (82) иккинчи ўринда қайд этилган.

Баҳслар ўсмирлар ўртасида -50, -55, -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг ва қизлар ўртасида -40, -44, -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг вазн тоифаларида ташкил этилади.

Мусобақанинг тантали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси мутасадди раҳбарлари, спорт жамоатчилиги ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Очилиш маросимида сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов мазкур турнирнинг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

“Анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Турли давлатлардан келган ёш полвонлар беллашувлари уларнинг тажрибаларини ошириш, дзюдони янада оммалаштириш ва янги истеъдодларни кашф этишга хизмат қилмоқда” – деди Ойбек Қосимов.

Дастлабки кун баҳсларида қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди:

 

Қизлар

-40 кг 

1. Жасмина Владимирова (Ўзбекистон)

2. Улбўсин Ҳакимова (Ўзбекистон)

3. Муҳайё Аҳматова, Айшабиби Мурадимова (Қозоғистон)

 

-44 кг

1. Ҳалимажон Қурбонова (Ўзбекистон)

2. Ассемкул Балтабай (Қозоғистон)

3. Диана Буркеева (Қозоғистон), Фотимахон Турсунбоева (Ўзбекистон)

 

-48 кг

1. Тансулу Тлеуберген (Қозоғистон)

2. Аружан Ережепова (Қозоғистон)

3. Мадинахон Акрамова, Балнур Абдешова (иккаласи Ўзбекистон)

 

-52 кг

1. Айим Жумагалиева (Қозоғистон)

2. Мафтуна Адҳамова (Ўзбекистон)

3. Айаулим Куанишова (Қозоғистон), Аҳлия Мўминова (Тожикистон)

 

Ўғил болалар

 

-50 кг 

1. Нурканат Серикбаев (Қозоғистон)

2. Баҳром Ботиров (Ўзбекистон)

3. Темурбек Бобомуродов, Артурбек Вафоев (иккаласи Ўзбекистон)

 

-55 кг

1. Кайржан Жунисбек (Қозоғистон)

2. Саиджон Бобоқулов (Ўзбекистон)

3. Ерлан Советхан, Аслан Лес (иккаласи Қозоғистон)

 

-60 кг 

1. Азизбек Ортиқов (Ўзбекистон)

2. Марлен Адил (Қозоғистон)

3. Нурсултан Зайзагалиев, Йекилас Алсейт (иккаласи Қозоғистон)

 

-66 кг

1. Тилеген Тинарбай (Қозоғистон)

2. Самандар Тошбоев (Ўзбекистон)

3. Евгений Куку (Россия), Жалолиддин Болтабоев (Ўзбекистон)

Манба: Minsport
Киритилди: 10:12, 14.04.2019.
Ўқилди: 3111 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.