Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг 26-30 апрель кунлари Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Мана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Карима Йўлдошева шогирдлари Тошкентдаги "Чиғатой" спорт базасида йиғин ўтказишмоқда. Кеча терма жамоамиз қизлари йиғин доирасида 2006 йилда туғилган ўғил болалардан иборат "Чиғатой" жамоасига қарши майдонга тушишди.
Учрашув 3:1 ҳисобида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси фойдасига якунланди. Терма жамоамиз сафида Мадина Ҳикматова дубль муаллифига айланган бўлса, яна битта голни Лайло Шодиева киритди.
Эртага Карима Йўлдошева шогирдлари "Чиғатой-2005" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Осиё чемпионати саралашида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.
ЖЧ-2026. Бугунги ўйинлар жадвали [10997]
Моуриньо “Реал”дан яна икки нафар футболчи сўради [4052]
«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [3547]
“Реал” кимдирни сотиб юборишига тўғри келади [3415]
Куртуа келажакда қаерда ўйнамоқчи эканлигини айтди [3309]
«У ҳақида ҳали ҳамма гапиради»: Жеррард ЖЧ-2026 нинг энг яхши ёш футболчисини айтди [2646]
«Бавария» раҳбари: «Реал» Олисенинг ҳатто битта оёғини ҳам сотиб ололмайди» [2646]
ЖЧ-2026. Жанубий Корея - Чехия - 2:1 (видеошарҳ) [2370]













