Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Пахтакор» – «Динамо». Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-турида "Пахтакор" Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади.

Даврон Файзиев бошчилик қилаётган "Динамо" дастлабки турларда яхши таассурот қолдирди. Ўтган 4 турда 7 очко тўплаган самарқандликлар ушбу тур арафасида 5-поғонадан ўрин олишган. Шу сабабли 18 апрель куни ўтадиган учрашувнинг қизиқарли кечишини кутиш мумкин. Чунки ижобий натижалардан сўнг "Динамо" пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатишга уриниши табиий.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 46 марта майдонга тушишган. Шундан 35 ўйинда "Пахтакор" муваффақиятга эришган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 6 бор "Динамо" ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол этган "Шерлар" ўз дарвозасидан 23 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентда ўтказилган 23 учрашувнинг 21тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабамиз 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Жамоалар сафида дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Динамо" ўртасидаги беллашув 18 апрель, пайшанба куни соат 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:24, 17.04.2019.
Ўқилди: 2167 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик