Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Юртимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22-28 апрель кунлари юртимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича катталар, ўсмирлар ва паралимпиячилар ўртасида Осиё чемпионати Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақа эркак ва аёл спортчилар учун 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма (лицензия) олиш имконини беради.

Осиё чемпионатида Хитой, БАА, Филиппин, Япония, Таиланд, Жанубий Корея, Вьетнам, Ҳиндистон, Гонгконг, Мўғулистон, Иордания, Эрон, Саудия Арабистони, Яман, Малайзия, Ливан каби 36 давлатдан 520 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган.

Мусобақа муносабати билан Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лапартьен ва Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Ал-Шафар раҳбарлигидаги нуфузли делегациялар ташрифи кутилмоқда.

Чемпионат тадбирлари доирасида, аниқроғи 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Осиё велосипед спорти конфедерациясининг навбатдаги Конгресси ҳам ўтказилади.

Пойгалар дастлаб тўрт кун давомида Ғазалкент шаҳри ҳудудида кечади, сўнгги икки кун Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси ёнидан старт олади. Марра чизиғи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Билдирсой” дам олиш оромгоҳи яқинида ва Сижжак қишлоғи ҳудудида белгиланади. Мусобақа жараёнларини вертолётлар ёрдамида тасвирга олиб, эфирга узатиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт, хусусан велосипед спортини янада оммалаштириш ва ривожлантириш, миллий терма жамоа захирасини шакллантириш билан бирга республикамизда туризмни ривожлантиришда ҳам катта аҳамиятга эга.

Манба: Minsport
Киритилди: 12:41, 17.04.2019.
Ўқилди: 1597 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик