Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ёзги биатлон бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди номидаги ўқув-машғулотлар базасида ёзги биатлон бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.   Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 100 га яқин маҳоратли спортчилар ўз имкониятини синовдан ўтказди. Чемпионатнинг дастлабки кунида биатлончилар роллерда баҳс олиб борди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Тошкент вилояти вакили Инобат Тожиева энг яхши кўрсаткич қайд этди. Иккита ўқ отиш йўлагига эга 6 км.лик пойгада унинг жамоадоши Наима Бекмуратова 2-ўринни эгаллади.    Кучли учликдан пойтахтлик Анастасия Золотаренко жой олди.   photo5312021891520768594.jpg   Ушбу йўналишда ўғил болалар ўртасида кечган мусобақада Тошкент вилояти вакили Дилмурод Абдураҳмонов ғалаба қозонди. Сурхондарёлик Виталий Сластён 2-ўринни қўлга киритган бўлса, мезбон спортчи Бейнбет Бегасилов шоҳсупанинг 3-поғонасини банд этди.   Мусобақа мамлакатимиз ёшлари орасида спортнинг техник ва амалий турларидан бири бўлган ёзги биатлонни янада ривожлантириш, уни ўғил-қизлар орасида оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаб олиш мақсадида уюштирилди. Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон очиқ кубогининг спринт ва пасьют йўналишларида ўтказилган беллашувларда ғолиблик учун кураш янада муросасиз кечди. Ўғил болалар ўртасида спринт мусобақасида фарғоналик Музаффар Мамасолиев зафар қучди. 4 километр масофа ҳамда иккита ўқ отиш йўлагидан иборат баҳсларда 2-ўринни сурхондарёлик Виталий Сластён эгаллади. Кучли учликдан фарғоналик Нурмуҳаммад Қосимов жой олди.   Қизлар ўртасида самарқандлик Севара Чориева биринчи бўлиб маррага етиб келди. Унинг жамоадоши Мадина Сагатова эса 2-ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўринга наманганлик Шоҳсанам Абдуллаева сазовор бўлди.   Пасьют йўналишидаги пойгаларда фарғоналик Музаффар Мамасолиев иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Унинг жамоадоши Файзулла Уразходжаев эса кумуш медалга лойиқ кўрилди. Бронза медали мезбон спортчи Бегзод Бековга насиб этди. Қизлар ўртасида ушбу йўналишда самарқандлик спортчилар Севара Чориева ҳамда Мадина Сагатова навбатдаги олтин ва кумуш медалларни ўзлариники қилди. Наманганлик Адолат Тўраева бронза медали билан тақдирланди.   Мусобақанинг сўнгги кунида ҳакамлар индивидуал пойгаларда кучлиларни саралаб олди. 7 километр масофада 4та ўқ отиш йўлагидан иборат беллашувларда 47 нафар спортчи стартга чиқди. Ўсмирлар ўртасида ўтказилган пойгаларда мезбонлар вакили Дилмурод Абдураҳмоновга тенг келадиган спортчи бўлмади.    Фарғоналик Музаффар Мамасолиев иккинчи натижани қайд этди. Кучлилар сафидан сурхондарёлик Виталий Сластён ҳам жой олди. Таъкидлаш керак, мазкур спортчилар спринт ва пасьют йўналишларида ҳам совринли ўринларни банд этганди.   Умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллади. Наманганлик биатлончилар 2-поғонадан жой олган бўлса, Тошкент вилояти спортчилари кучли учликка якун ясаб беришди.
Манба: UZA
Киритилди: 08:53, 18.04.2019.
Ўқилди: 1551 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.