Кириш Регистрация

Илдар Сакаев: «Бугун катта шодиёна гувоҳи бўлдик»

Баҳо:
+ | -1

“Андижон” – “Насаф” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илдар Сакаев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

“Бугун катта шодиёна гувоҳи бўлдик. 5-тургача ҳали ғалаба қозонмаган эдик. Қолаверса, бугун дастлабки уй учрашувимизни ўтказдик. Стадионимиз жуда кўркам ҳолга келтирилгани билан биргаликда ўйин давомида стадионда ҳукм сурган атмосфера бизни жуда қувонтирди.

Хатто менинг ҳам футболчилик давримга қайтиб, шундай атмосферада майдонга чиқгим келиб кетди. Бугун бутун Андижон халқи бизни қўллаб-қувватлаб турди.

Шунингдек, йигитлар бугун қўлдан келганча ишқибозларимизни хушнуд этиш учун ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор қиламан. Шунингдек, “Насаф” жамоасига ҳам ажойиб ўйин учун ташаккур, - деди мутахассис. 

Манба: PFL
Киритилди: 20:20, 18.04.2019.
Ўқилди: 2176 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.