"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Тоттенҳэм"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
"Шаҳарликлар"ни ЕЧЛ чорак финалида айнан "Тоттенҳэм" тўхтатиб қолди.
"Мукаммалликка эришиб бўлмайди. Ҳеч қачон. Ҳеч ким.
Аммо унга ҳаракат қилиш мумкин. Агар хатоларингни тўғриламасанг, яна хато қиласан.
Мен фақат эртанги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Чемпионлик учун курашиш яхши, аммо аввал "Тоттенҳэм"га қарши ртанги ўйин ҳақида ўйлаш керак, кейин эса "МЮ" билан ўйин ҳақида.
ЕЧЛдаги ўйин олдидан, қандай курашаётганимизни назарда тутиб, биз ақлбовар ишлар қилишга эришганимиз ҳақида гапириб бўлгандим. Бу ишларга меҳр қўйганман, фахрланаман", - дейди Гвардиола.