Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Хайрулла Ҳамидов: «Суперлига 5-тур натижаларидан баъзи хулосаларим»

Баҳо:
+1 | -

— Бу турдаги энг чиройли ғалаба шубҳасиз "Бунёдкор"ники бўлди. Собиқ мураббийи ва жамоани тарк этган етакчиларига қарши ёш жамоа қандай чиройли ўйнадия... Ягона голни ўтган мавсум Олмалиқда ўтказган Лутфулло Тўраев йўллади. Акбар Тўраевга. Қосимов услубида. Ҳатто АГМК бош мураббийи ҳам ундан кутмаган эди.

— "Сўғдиёна" "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан бўладиган ўйинлар олдидан жуда муҳим очколарни қўлга киритди. Жадвалдаги ўрни ва айниқса мағлубиятлар исканжасига тушиб қолган руҳиятини кўтариб олган жамоа пешқадамга уйида етарлича қаршилик кўрсатиши учун ҳам шу ғалаба керак эди. Тошкент суперклуби келаверсин, кутиб олади Жиззах!

— "Навбаҳор" учун бу ғалаба руҳиятдан кўра турнир жадвали учун муҳимроқ эди, руҳиятини жойига тушириб олди клуб. Энди наманганликлар уй ўйинларини Наманганда ўтказишади, рақибларга осон бўлмайди. Аммо меҳмондаги ўйин психологиясини негадир янги мураббий ҳам тубдан ўзгартира олмагандек туюляпти (Қаршидаги ғалаба жар ёқасига келиб қолган жамоанинг ўзидан баланд сакраши эди фақат). Самарқандда кўрамиз, хуллас.

— Баъзи жиддий ютқазиқлар фойдага бўлади. Мисол учун "Сурхон". Жануб клуби яна тўрт-беш ўйинда рақибларини қийнаса керак, деб ўйлаяпман. Чунки асосий эътиборни ҳаддан ташқари қарши ҳужумга қураётган эди. Энди ўзи ҳужумкор футбол кўрсатишга ўтади. Таркибидаги йигитлар кўпроқ шу услубга мосдек, назаримда.

— "Локомотив" ўтган йилги ишини қиляпти: Хотиржам рақибларини енгишни бошлади ва "Пахтакор"га борини ташлаётган клубларга умидини оширган. Бироқ, биринчи турдаги мағлубиятини тўғрилаш учун рақибидан кўра ўзи қоқилмаслиги керак. Кўз тегмасин, "Локо" бу масалада ўзига келиб олди. Ҳар ҳолда, битта пешқадам билан олдимизда турган саратонда зерикиб қолардик.

— "Андижон" дастлабки ғалабани қўлга киритди. Автомашина, мукофотлар ва яна "Насаф"нинг ёш таркиби руҳиятидан фойдаланиб... Энди жамоа ҳоким ҳар ўйинга келавермаслигини, ҳар ўйин стадионнинг очилиш ўйини бўлмаслигини ҳис этиши керак. Суперлигада жон сақлаш қийин, очиғи.

— "Қўқон 1912" Муроднинг голлари билан футбол ўйнамоқда. Бу сафар Навоийда сўнгги сонияларда антиқа зарба... Ўйинини эса кучайтириши керак жамоа. Олдинда яраланган "Металлург" уйига сафар ва уч карра чемпионни кутиб олиш. Роналдуки "Юве"ни доим қутқара олмаяпти, Ҳолмуҳаммедовнинг зарбасига суяниб яшаб бўлмайди. Лекин барибир табрик.

Ютқазган жамоалар ичида аҳволи яхшироғи "Сурхон" ва "Металлург". Аммо жар ёқасида турган АГМК навбатдаги турдан ўзига келиб олиши керак. Ким билан ўйнарди, ҳая, турнир жадвалида ёнма-ён турган, ўйин услуби ва таркиби ҳозирги "Бунёдкор"га ўхшаш "Насаф" экан-ку, мана шу баҳс турнинг марказий ўйини мен учун.

"Спорт" телеканалидан узоқлашманг, азизлар!

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:41, 22.04.2019.
Ўқилди: 6379 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5126]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3471]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3471]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1906]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1410]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1401]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1382]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1373]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1352]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик