Наманганнинг “Навбаҳор” клуби собиқ футболчиси Даврон Хошимов билан ҳисоб-китоб қилди. Бу ҳақда Диёр Имомхўжаев хабар берди.
“Навбаҳор” футбол клуби собиқ аъзоси Даврон Ҳошимов билан ҳисоб-китоб қилди.
Клуб ЎзПФЛ томонидан қўйилган муддат ичида талабни бажарди. Бироқ яна икки футболчи қолди. Менимча, улардан бири билан ҳисоб-китоб қилинган. Учинчи футболчи масаласи эса боши берк кўчада кўринади. Эски муаммолар сабаб”, - деб ёзади ПФЛ директок бош ўринбосари.