Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Бокс. Уч боксчимиз финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Кундузги дастурда 4 нафар спортчимиз рингга кўтарилди.

Эркаклар
49 кг.
Энг енгил вазн — 49 кг.да Нодиржон Мирзаҳмедов қирғизистонлик Мирлан Туркбаи Уулу билан баҳс олиб бориб, ғалабани қўлга киритди. Ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини эътироф этишди. Мирзаҳмедов финалда Ҳиндистон вакили Дипакга қарши рингга чиқади. Қозоғистонлик Жуссупов чорак финалда олган жароҳати туфайли рингга чиқмагани боис, Дипак жангсиз финалга йўл олди.

-56 кг:
Мазкур вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов ярим финалда филиппинлик Педрес Баутистани таслим этди. Ватандошимиз финалда ҳиндистонлик Кавиндер Сингх Бишт билан чемпионлик учун жанг олиб боради.

-91 кг:
Эркаклар ўртасида мусобақада иштирок этаётган учинчи боксчимиз ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди. Санжар Турсунов иорданиялик Ҳуссайн Яшашдан устун келди!

Ҳамюртимиз финалда жанубий кореялик Ким Хён Кюга қарши жанг қилади. Корейс боксчиси ярим финалда қозоғистонлик Василий Левитга қарши жангнинг учинчи раундида рақибини икки марта нокдаунга учратиб, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди.


Аёллар. 69 кг:
Аёллар ўртасидаги мусобақада иштирок этиш учун Таиландга йўл олган Шаҳноза Юнусова Осиё чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди. Ҳамюртимиз ярим финалда хитойлик Хонг Гуга имкониятни бой берди.

Кечки дастурда яна 5 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилишади.

Кечки дастур, 16:00дан сўнг:

-60 кг: Шукуржон Раҳимов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон) (Б ринг)

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Ашиш (Ҳиндистон) (А ринг)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Муҳаммад Мулайес (Сурия) (А ринг)

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева - Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи) (Б ринг, аёллар)

-64 кг: Мафтуна Мелиева - Каур Баат (Ҳиндистон) (Б ринг, аёллар)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:29, 25.04.2019.
Ўқилди: 5616 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.