Мадриднинг “Реал” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде билан янги шартнома имзоламоқчи, дея хабар беради Marca.
Манбанинг хабарига кўра, қироллик клуби футболчининг маҳоратини юқори баҳоламоқда. Шу сабабли у билан янги шартнома имзоламоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2021 ёзгача мўлжалланган. У жорий мавсум 22та ўйинда иштирок этган.