Бугун Тошкентда давом этаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди. Унда аёллар 112.8 километр масофага кечган пойгада ўзаро баҳс олиб боришди.
Мазкур йўналиш ғолибга қитъа чемпоинлиги билан бирга Токио Олимпиадасининг ҳам йўлланмасини бериши кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Қувонарлиси, пойга ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянинг ғалабаси билан якунланди ва шу билан бирга терма жамоамиз аъзоси Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Юртдошимиз масофани 3 соат, 9 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтди.
Велошоссе бўйича ОЧ.
Аёллар, 112.8 км.
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
2. Ахреум На (Ж.Корея)
3. Сомаех Йлаздани (Эрон)