Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Юнон-рум кураши. Ўзбекистонлик Осиё чемпионатида бугун 4та медаль қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Циан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати доирасида бугун юнон-рум кураши усталари ҳам баҳсларга киришдилар. Қувонарлиси, ушбу кун дастурида гиламга чиққан вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медалларига сазовор бўлишди.

-55 кг вазн тоифасида курашган Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Исломжон Баҳромов финалда япониялик Хироми Катагари билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилган бўлса-да, сўнгги очко вакилимиз томонидан қўлга киритилгани устунликни Баҳромовга тақдим этди ва шу тариқа у Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

-63 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасида бронза медали совриндори Элмурод Тасмурадов финалда хитойлик Эрбату Туо билан баҳсда 3:2 ҳисобида олдинда бораётган пайт жароҳат олди ва мураббийларимиз таваккал қилмай, курашчимизга баҳсни давом эттиришга рухсат беришмади. Шу тариқа Тасмурадов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, -130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев ҳам финалда имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионати финалчиси Рустам Ассакалов (-87 кг) ҳам қитъа биринчилигидан медаль билан қайтадиган бўлди. Ассакалов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Масато Сумидан 9:1 ҳисобида устун келди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:50, 27.04.2019.
Ўқилди: 2476 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик