Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Челси” учрашуви якунига етди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиннинг 11-дақиқасида Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Маркос Алонсо Де Хеанинг қўпол хатосидан кейин ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, 36-турнинг марказий баҳсида ғолиб номи аниқланмади.
АПЛ, 36-тур.
“Манчестер Юнайтед” – “Челси” 1:1
Голлар: 1:0 – 11 Мата, 1:1 – 43 Алонсо.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Байи (Рохо, 71), Янг, Шоу, Погба, Матич, Мата (Мактомини, 81), Эррера, Рэшфорд (Санчес, 65), Лукаку.
Челси – Аррисабалага, Давид Луиз, Алонсо, Рюдигер (Кристенсен, 65), Аспиликуэта, Канте, Ковачич (Лофтус-Чик, 76), Азар, Жоржиньо, Виллиан (Педро, 84), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Эррера (43), Виллиан (52), Ковачич (53), Рохо (80), Янг (89).