Англия чемпионатининг 36-туридан сўнг “Манчестер Сити” 92 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Squawka'нинг хабар беришича, Хосеп Гвардиола ўз жамоаси билан АПЛда кетма-кет иккинчи мавсумда 90 очокдан кўпроқ тўплаган икккинчи мураббийга айланди.
Испаниялик мутахассиси Жозе Моуриньонинг 2004/05 ва 2005/06 мавсумда қайд этган натижасини такрорлади. Моуриньо “Челси” бошқарувида 95 ва 91 очко тўплаган эди.