Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Ливерпуль»га қарши «Барселона»га қўл келиши мумкин бўлган жиҳатлар

Баҳо:
+ | -

1-май санасида бўлиб ўтиши кутилаётган ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Барселона» ва «Ливерпуль» учрашуви кўплаб мухлисларнинг эътибор марказида турибди. Финал олдидан «финал» мақомига эга бўлган супер тўқнашувнинг натижаси қандай бўлишини таҳмин қилиш мушкул. Шундай бўлсада, бу ўйинлар чоғида каталонияликларга қўл келиши мумкин бўлган фактлар тўғрисида суҳбатлашамиз.

Валверде - прогматик футбол тарафдори

Ушбу мавсумда Валверде совринларсиз қолмаслик учун тўлиқ прогматик футболни тарғиб қилувчи тактик схемалардан фойдаланмоқда. У «Ла лига» баҳсларида  ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олгач, тўлиқ ўйинни ўлдирмоқда ва асосий ўйинчиларини эрта заҳирага олмоқда. Айнан шу факторлар эвазига «Барса» аввалгидек чиройли бўлмасада, натижа кўрсатувчи футбол намойиш этмоқда. Жамоа бу мавсумда қолганларига нисбатан бир неча баробар камроқ йирик ҳисобда ғалаба қозонгани сўзимизга исбот бўла олади. Доим майдонда тўлиқ ҳаракат қилишига кўникиб қолган етакчи футболчиларнинг барчаси ҳам бу мавсумда одатдагидан кўпроқ заҳирага олинди. Бу эса, мавсумнинг сўнгги учрашувларига қадар жисмоний ҳолатни ушлаб туришга кўмак берса, ажаб эмас. Умумий қилиб айтганда, бу мавсум «Барселона» тўлиқ натижа учун ўйнамоқда.   

Мессини тўхтатиб бўлмаяпти

Дарҳақиқат, Лео Месси бу мавсумни «даҳшатли» (44 та учрашвда 45 та гол ва 22 та ассист) ўтказмоқда. Футболчи ўзининг пик формасида ва уни ҳозирда тўхтатиб қолишнинг имкони жуда кам. Боз устига, Роналдунинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун ажойиб мотивация бериши турган гап. Футболчининг ўзи ҳам катта турнирлардаги чемпионликни соғинган ва ғолиблик учун йўлидан чиққан тўсиқларни бартраф этиш учун бор кучи билан «жанг қилишга шай» бўлиб турибди.

«Ливерпуль»нинг қулай ўйин услуби

Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпул» очиқ футбол тарафдори эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Юрген Клопп майдонда асосий урғуни ўз ҳужумларига қаратади ва рақибга ҳам ҳужум уюштириш учун имконият яратиб беради. Айнан шу фактор финалга чиқиш учун катта рольни ижро этиши мумкин. Сабаби, «Барселона»дек савияли жамоага гол уриш учун битта имкон бериш ҳам гол билан якунланиши мумкин «Ливерпуль» ўзи ҳам ўйнайдиган рақибга ҳам ўйнаш учун имконият яратиб берадиган жамоалар сирасига киради.

«Барселона» Испания чемпиони «Ливерпуль» эса…

Испания чемпионлигини қўлга киритган «Барселона» клуби энди бор эътиборини ЕЧЛга қайтиш имконига эга. «Ливерпуль» эса, АПЛнинг сўнгги турларига қадар фақат ва фақат ғалаба қозониш учун майдонда жанг қилишлари шарт. Бу эса, ўзи шундоқ ҳам у қадар кучли бўлмаган заҳира ўриндиғининг янада торайиб кетишига сабаб бўлиши аниқ. «Ливерпуль»нинг заҳира ўриндиғидаги ҳужумчиларининг савияси Салаҳ, Фирмино, Маненикидан бироз пастроқ.

Шақирига кайфият ўйинчиси бўлса, Старидж формада эмас. Ориги сўнгги ўйинларда жамоасига умуман ёрдам бера олмаябди. «Барселона»да эса, имконият бироз яхшироқдек кўринмоқда. Коутино ва Малкомнинг ўйини анча ўсган бўлса, Дембеле ўз даражасига кўтарилиб олишга муваффақ бўлди.  Икки гранд клублар ўртасидаги тўқнашувда заҳирадан ўйинга қўшиладиган футболчиларнинг аҳамияти катта эканлигини ҳисобга олсак, бу борада ҳам «Барселона»да бироз устунлик мавжуд.

 «Танганинг икки томони бўлади»,- деганларидек «Ливерпуль»нинг Испания клубидан устун томонлари ҳам мавжуд. Бу мавзу тўғрисидаги мақоламизни эртанги дастурда эълон қиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:40, 30.04.2019.
Ўқилди: 14478 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.