Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

МОҚдан яна бир йирик лойиҳа. Эртага мамлакатимизда спорт ойлиги старт олади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Апрель ойи кўплаб спорт турлари бўйича Осиё чемпионатларига бой бўлди. Унда муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз миллионлаб мухлисларимизнинг ишончини оқлашди. Албатта, уларнинг эришган ютуқларига қараб ёш авлодда ҳам спортга бўлган меҳр ортади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 та ташаббуснинг иккинчисида мамлакатимиз ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммавий спортни тарғиб қилиш масаларига алоҳида урғу берилган. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси май ойини мамлакатимизда спорт ойлиги деб номлаш ташаббуси билан чиқди. Мазкур ойлик 1 майдан 31 майга қадар давом этиб, у Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Спорт ойлиги бошланишидан аввал бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида кўплаб соҳа мутасаддилари билан учрашув ташкил этилди. Йиғилишни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов олиб борди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каби қатор ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

Йиғилишда Жасур Матчанов бўлажак спорт ойлигининг не чоғлик аҳамиятли экани ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввало, бундай ойликни ташкил қилишдан мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни уларнинг юрагига сингдириш. Қолаверса, бу жудда катта лойиҳа бўлиб, у юртимизнинг миллионлаб ёшларини бирлаштиради. Биз асосан профессионал спорт билан ишлаймиз. Аммо шуни унутмаслик керакки, оммавий спортни ривожлантирмасдан туриб, катта спортда натижага эришиб бўлмайди. Шундай экан, спорт ойлиги давомида бир нечта керакли иқтидор эгаларини саралаб олиш имконияти ҳам пайдо бўлади”, – деди Жасур Матчанов.

Шунингдек, тадбир давомида МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мақсадимиз турли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат. Қолаверса бу ҳаракатимиз билан муҳтарам юртбошимиз илгари сурган ташаббусга “лаббай” дея жавоб берамиз. Эртага баҳсларга старт берилади. Спорт ойлиги доирасида мактабгача таълим муассасаларидан тортиб, олий таълим бўғинларигача бўлган қисмда иштирокчиларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда машқларни жорий этиш йўлга қўйилади. Катта ёшдагилар учун баскетбол, волейбол, мини-футбол ва гандбол бўйича мусобақалар ташкил қилинади”, – деди Назиржон Худойқулов.

Спорт ойлигининг рамзий очилиш маросими эртага 11:00 да Миллий олимпия қўмитаси биносининг ёнгинасида бошланади. Унда спортимиз юлдузлари ҳам иштирок этиб, мухлисларга ўз иқтидорларини намойиш этишади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 21:14, 30.04.2019.
Ўқилди: 2354 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.