Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўқ отиш спорт тури бўйича ёшлар маҳорати синовдан ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти ҳудудларда спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, ёшларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини янада ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа ва спорт мусобақаларини ўтказиб келмоқда.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Ташкилотнинг ҳудудий кенгашлари йил давомида “Биз ватанпарварлармиз” шиори билан спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил қилиб, турли кўргазмали тадбирларда ёшлар фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.   Жумладан, Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотининг Миробод ўқув спорт техника клуби ташаббуси билан Республика техника ва амалий спорт турлари марказида ўқ отиш бўйича Тошкент шахар очиқ биринчилиги ўтказилди.   photo5345980750526261787.jpg   Мусобақада “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳридаги барча туманлари ва бошқа спорт клубларидан 9 жамоа ўзаро беллашди.   – Беллашувларда жамоамиз юқори натижа қайд этганидан хурсандман, – дейди “Республика техник ва амалий спорт турлари маркази” клуби аъзоси Суннатилло Аҳмедов. – Янги дўстлар орттирдик. Муҳими машғулотларда ўрганган билимларимизни синовдан ўтказик. Ушбу спорт тури инсонга диққатни жамлаш, сабрли бўлишни ўргатади. Шуғулланаётганимга кўп бўлмаган бўлса ҳам устозларим эришаётган натижаларимдан хурсанд.   Мусобақа якунига кўра, 1-ўринни “Республика техник ва амалий спорт турлари маркази” жамоаси эгаллади. 2-ўринни Миробод, 3-ўринни эса Учтепа жамоаси ёшлари қўлга киритди.   photo5348508098261789336.jpg
Манба: UZA
Киритилди: 15:16, 02.05.2019.
Ўқилди: 2049 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [3481]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2593]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2360]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2268]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2179]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2081]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2033]

Гринвуд Англияга қайтишга қарор қилди [2008]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [1965]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.