Кириш Регистрация

Хива Баҳодирлар ўйини бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Нуфузли мусобақа олдидан Сирдарёнинг Бахт шаҳрида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.   Тан олиш керак, Баҳодирлар спорт ўйини республикамизда энг ёш, ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган эсада халқаро майдонларда ўзига хос обрўга, ўрнига эга бўлди.   Мамлакатимиз нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсидаги кўплаб халқаро турнирларга мезбонлик қилишга улгурган. Яна бир ойдан сўнг юртимиз навбатдаги нуфузли мусобақани қабул қилади.   photo5350831770058205847.jpg   Спорт мутасаддилари ва паҳлавонларимиз 7-12 июнь кунлари Хива шаҳрида бўладиган ёшлар (2001-2003 йилларда туғилган атлетлар) ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида 1-Осиё очиқ чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришяпти.   Мазкур мусобақа Пахлавон Маҳмуд хотирасига бағишланиши билан ҳам аҳамиятли. Ўйинлар, сезиб турганингиздек, очиқ осмон остидаги музей, яъни Ичан қалъада ташкил этилади.   photo5350831770058205848.jpg   Осиё ва жаҳон чемпионати олдидан Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида Баҳодирлар спорт ўйинининг тош кўтариш тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди. Унда Фарғона ва Навоий вилояти вакилларидан ташқари барча вилоят ва шаҳарларнинг 200дан зиёд спортчилари совринлар учун баҳс олиб борди. Шунингдек, имконияти чекланган спортчилар ўртасида ҳам беллашувлар ўтказилди.   Мусобақада қуйидаги полвонлар бош соврин соҳиби бўлишди:   Ўсмирлар ўртасида (2001-2003 й.т.): Қудратулло Норбоев (60 кг, Пахтаобод) Асадбек Ўзганбоев (70 кг, Хўжаобод) Нормуҳаммад Мухторов (70 кг, Хўжаобод) Шоҳруҳ Баҳодиржонов (75 кг, Пахтаобод) Насрулло Йўлдошев (75 кг, Пахтаобод ) Асадулло Туркистонов (55 кг, Хўжаобод). Ёшлар ўртасида (1997-2000 й.т.): Муҳаммадали Файзуллаев (60 кг, Сирдарё) Адҳамжон Исломов (65 кг, Тошкент шаҳри) Сарвар Арслонбоев (75 кг, Сирдарё) Икром Сатторов (90 кг, Сирдарё) Маъруфжон Ҳакимжонов (90 кг, Сирдарё) Аёллар ўртасида: Рухшона Толибжонова (55 кг, Пахтаобод) Рушана Бозорбоева (60 кг, Пахтаобод) Ёдгорой Нажимова (70 кг, Хўжаобод) Нигора Ўзганова (+70 кг, Хўжаобод) Катталар ўртасида: Сардор Эргашев (60 кг, Султонобод) Қодиржон Арзибоев (65 кг, Тошкент ш.) Улуғбек Шарофуддинов (80 кг, Сирдарё) Иброҳим Назаров (90 кг, Тошкент ш.) Исломбек Ҳакимжонов (+90 кг, Сирдарё) Ногиронлар ўртасида: Сирожиддин Мамажонов (70 кг, Хўжаобод) Жавоҳир Халилов (80 кг, Пахтаобод) Баҳодирлар ўйини бўйича бош соврин соҳиби Ғиёсдин Аҳмедов (Андижон ш.).
Манба: UZA
Киритилди: 15:22, 02.05.2019.
Ўқилди: 1780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.