Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Барселона" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинда 3:0 натижаси қайд этилганидан хабарингиз бор.
Месси ушбу ўйинда иккита гол урди ва иккинчи голини жарима зарбасидан киритди. Буни қарангки, аргентиналик ҳужумчи ўзи учун қулай нуқтага яқинлашганда рақиб футболчисини ўзига нисбатан қўполлик қилишга мажбурлаган ва айёрлик билан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритган экан. Яъни ўзи аввал рақибга нисбатан провокация ишлатиб, ҳатто бошига ҳам урган. Кейин эса зарбани қўполлик ишлатилган жойдан эмас, сезиларли даражада яқинроқдан амалга оширган экан. Буни қуйидаги суратлар исботлайди. ФОТОГАЛЕРЕЯ