Кириш Регистрация

Спорт юлдузлари Тошкент ёшларини оммавий спортга чорламоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Экопарк” ҳудудида “Спорт юлдузлари пойтахт ёшлари билан” шиори остида оммавий спорт тадбири ўтказилди.   Мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5та ташаббусни амалга ошириш, хусусан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитларни яратиб бериш, натижада уларни тўлиқ спорт машғулотларига жалб қилиш ғоясини ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.   Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда ўзбек спортининг нафақат бугунги, балки кечаги юлдузлари, фахрийлари ҳам иштирок этди.   Айни вақтда Тошкент шаҳрининг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аҳолиси 482 110 нафарни (1 май ҳолатига кўра) ташкил этиб, шундан 226 723 нафари, яъни 47 фоизини хотин-қизлардан иборат. Ана шу ёшларнинг (эркак-аёл биргаликда) 100 минг нафардан ортиғи, тахминан 21% спорт билан мунтазам шуғулланиб келади.   Sog'lom-turmush-tarzi (2).jpg   Ушбу ёш тоифасидаги спорт билан мунтазам шуғулланмаётган йигит-қизлар ўртасида ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, уларнинг тахминан 18 фоизи спортга бефарқ эмас. Жорий йилда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси олдида турган асосий вазифа – соғлом турмуш тарзига ошно тутинган ёшлар кўрсаткичини 30 фоиздан оширишдан иборат. Бугун пойтахтимиздаги Экопарк ҳудудида ташкил этилган “Спорт юлдузлари пойтахт ёшлари билан” шиори остидаги оммавий спорт тадбири ёш авлод орасида жисмоний тарбия ва спортни янада кенг тарғиб этишга хизмат қилади.   Тадбирда иштирок этган Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов бу каби тадбирлар аҳоли, хусусан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.   Sog'lom-turmush-tarzi (3).jpg   Шундан сўнг мамлакатимиз ва жаҳон ареналарида ўзларининг ёрқин ғалабалари билан юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган атлетларимиз спортсевар ёшлар билан мастер-класслар ўтишди.   Ажаб эмаски ушбу тадбирдан бир олам таассурот олган ёшлар ўз ҳаётини спорт билан боғлашса.   Sog'lom-turmush-tarzi (9).jpg   Sog'lom-turmush-tarzi (6).jpg   Sog'lom-turmush-tarzi (10).jpg   Sog'lom-turmush-tarzi (12).jpg   Sog'lom-turmush-tarzi (14).jpg
Манба: UZA
Киритилди: 09:38, 07.05.2019.
Ўқилди: 1915 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.